Matematika. 7-sinf.

 

  1. Ifodaning qiymatini toping: .

а) –0,138;   b) 22,9; c) 2,92;   d) 2,32.

2.To‘g‘ri tasdiqni aniqlang:

а) 3,1 va   2,9 sonlarining kvadratlari yig‘indisi   36 ga teng;

b)3112 soni 3 raqami bilan tugaydi;

c 10 va –2   sonlari ayirmasining uchlangani shu sonlar yig‘indsidan to‘rt marta ortiq;

д) 24 sonining to‘rtdan biri 100 ning 6% iga teng.

  1. х + у = 3, z = -3 bo‘lsa,   ni toping.
  2. a) –0,5; b) –1;   c)ifoda ma’noga ega emas;   d)1.
  3. Dastlabki A soatda poyezd m km\soat tezlik bilan yurdi, qolgan B soatda N km\soat tezlik bilan yurgan bo‘lsa , poyezd bosib o‘tgan yo‘lgan S formilasini tuzing.

а) S = an + bm;   b) S = am+ bn;   c)S = anbm;   d) S=

  1. у = 5х + 1 formuladan х ni toping.

а) х = 4у – 1; b) х = +1;   c)х = — 1;   dy-1/5

Matemarika.

6-sinf.

  1. O‘nli kasrlarni o‘sib borish tartibida joylashtiring:

1) 0, 202         2) 2,202   3) 2,02     4) 0,222

a) 1, 4, 3, 2 b) 1, 3, 2, 4 c) 4, 1, 2, 3 d) 4, 1, 3, 2
  1. 38,5<х<41,01 tengsizlikni qanoatlantiruvchi х ning barcha natural qiymatlarini toping.
a) 39, 40, 41 b) 38, 39, 40 c) 40, 41 d) 40, 41, 42
  1. Hisoblang: 96,3-0,081
a) 95, 219 b) 96, 219 c) 95, 49 d) 96, 319
  1. Qo‘shish xossalaridan foydalanib ifodaning qiymatini qulay usulda hisoblang:

0,387+(0,613+3,142)

a) 4,142 b) 5,142 c) 4,242 d) 3,242
  1. Tenglamani   yeching: 13,5-х=1,8
a) х=11,7 b) х=12,7 c) 15,3 d) х=12,8

Davomi…    

Matematika

5-sinf

  1. Sonni raqamlarda yozing. 2 million 47 ming 750 .
a) 2 477 500 b)2 047 750 c)20 047 500 d) 2 47 750
  1. 2*8<258 tengsizlikda to‘g‘ri tengsizlik hosil qilish uchun yulduzcha o‘rniga qanday raqam qo‘yish kerak?
a) 1,2,3,4 b)2,3,4 с)6,7,8,9 d)0,1,2,3,4
  1. Avtobusda 47 yo‘lovchi bor. Qaysi son taqriban yaqinroq?
a) 50 b) 40 c) 60 d) 70
  1. Son nurida O (0), A (17) va B (25) nuqtalar belgilangan. OB kesma OA kesmadan qanchaga uzun?
a) 6 birlik kesmada b) 9 birlik   kesmada c)8 birlik   kesmada d) 7 birlik kesmada
  1. Tenglamani yeching: 409+y=54
a) 92 b) 102 c) 100 d) 101

Davomi bor   

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Қайд этиш ўринлики, “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нафақат ушбу порталда балки ижтимоий тармоқларда ҳам фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда ҳамда мактаб либоси борасида турли-туман жўяли фикрлар билдирилишига асос бўлмоқда.

Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинганидан сўнг, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ёки эътирозларнинг аксарияти қарор лойиҳасининг 9-бандига, айримлари мактаб формалари фақат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан етказиб берилишига нисбатан билдирилган.

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун кўп вариантлилик асосида замонавий мактаб формасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун уларнинг ёши, баҳор-куз ва қиш мавсумлари инобатга олинган ҳолда кўп вариантлилик асосида тайёрланган замонавий мактаб формаларининг намунавий шакллари;

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

Белгиланишича: 

мактаб формаси умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишилган ҳолда намунавий шакллар доирасида танланади;

мактаб формаси умумий ўрта таълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда ўқувчилар учун тасдиқланган мактаб формаси шаклини уч ўқув йили давомида ўзгартиришга йўл қўйилмайди;

ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
2018 йил 1 июлдан бошлаб тасдиқланган намунавий шакллардаги мактаб формаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этади;

мактаб формаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ўз ҳудудида жойлашганлигини инобатга олади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда тасарруфида умумий ўрта таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта таълим муассасаларида тасдиқланган мактаб формаларининг намунавий шакллари доирасида ягона мактаб формасининг жорий қилинишини таъминлайди;

ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боради.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.

Қуйидагилар мактаб формасини жорий этишнинг вазифалари ҳисобланади:

таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия беришга кўмаклашиш;

ўқувчилар ўртасида ўзаро ижтимоий тенглик тамойилларини қарор топтириш;

таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этишларини тартибга солиш;

ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ёт бўлган “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашиш.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган мактаб формаларининг намунавий шакллари доирасида мактаб формаси шакли белгиланади.

Мактаб формаси таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ уч йил муддатга жорий этилади. Таълим муассасаларида жорий этилган мактаб формасини белгиланган муддат давомида ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

қизлар учун юбканинг тиззадан юқори бўлмаслиги;

оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари тугмаларнинг қадалган бўлиши;

кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

Ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

огоҳлантириш;

кундалик дафтарига қайд этиш;

тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийиш тартибига сурункали тарзда риоя қилмаслик ота-оналарнинг вояга етмаган фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик деб баҳоланади ва уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланилади.

Фото: Халқаро пресс-клуб

2018—2019-ўқув йилидан барча умумтаълим мактабларига жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилин​​иши кутилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Kun.uz’га маълум қилди.

«Тез орада қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Демак, мактаб формаси республика бўйлаб бир хил бўлиши кутилмоқда. Янги ўқув мавсумига оз муддат қолгани ва бошқа омиллар ҳисобга олиниб, ягона мактаб формасини жорий этиш бир йил давомида қисқа муддатда амалга оширилмайди. Бу ўқув мавсуми давомида ҳам татбиқ этилиши мумкин», дейди вазир.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари Замира Суюнованинг таъкидлашича, танланган мактаб формаларини барча мактабларга янги ўқув йилигача етказиб бериш борасида барча ишлар амалга оширилмоқда.

«Уюшманинг бу борадаги имконияти етарли. Мактаб формаларини ўз вақтида етказиб беришда ҳеч қандай муаммо ёки узилишлар бўлмайди».

Шунга қарамай, Халқ таълими вазири бу масалада шошмасдан қарор чиқаришни маъқулламоқда.

«Энг муҳими, формани тайёрлаш ва етказиб бериш ишларига мактаб директори ҳам, ўқитувчи ҳам аралашмайди. Мен коррупциоген ҳолат юзага келишини истамайман, директор битта корхона билан тил бириктириб, ягона нарх ўрнатиб олиши мумкин эмас. Ягона мактаб формаси тасдиқланган тақдирда, барча ота-оналар эркин танлов қилади: истаса тиктирсин, сотиб олсин, бу уларнинг иши. Лекин кимдир, қаердандир сотиб олишга мажбурламайди», дейди у.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

​​Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ягона мактаб формаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори тайёрланаётгани ҳақида Kun.uz’га маълум қилганди.

Шунга қарамай, ҳудудларда ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб формасини сотиб олиш бўйича «тавсиялар» берилмоқда. Шундай ҳолатлардан бири Наманган вилоятида кузатилган.

Kun.uz’га маълум қилинишича, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ХТБ бошлиғи Шавкат Мамарасулов «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вилоят бўлими билан келишган ҳолда ягона мактаб формасини сотиб олиш бўйича мактаб директорларига «тавсия» бермоқда.

«Ягона мактаб формасини жорий этишда дастлабки синов даврида қатнашган, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган дизайн бўйича тикилган кийимлар танлаб олинмоқда. Бунда «Чуст енгил саноат» текстил корхонаси ҳамда «Истиқлол дизайн» корхонаси ишлаб чиқараётган маҳсулотлар танлаб олинмоқда. Албатта, бу формалар ота-оналарга маъқул бўлса, сотиб олиш тавсия этилмоқда», дейди ХТБ бошлиғи Мамарасулов Kun.uz мухбири билан суҳбатлашиб.

Шавкат Мамарасуловнинг айтишича, ягона мактаб формаси учун белгиланган нарх Янгиқўрғон туманида бир ўқувчи учун 90-110 минг сўм атрофида бўлиши назарда тутилган. Ўқитувчиларнинг формаси масаласида туман бошлиғи масалага аниқ жавоб беролмади.

Шунга қарамай, Kun.uz’га етказилган маълумотга кўра, бир нафар ўқитувчи учун форманинг нархи тахминан 250 минг сўмга айланмоқда.

Агар вазир бу масала бўйича якуний қарор чиқарилиши кутилаётганини айтган бўлса, нега Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бундай ҳолат юзага келмоқда?

«Бизга вилоят бошқарма бошлиғи Ваҳобжон Ражабов имзоси билан шундай хат тушган. Унда формани жорий этишда тавсиялар берилган», дейди Мамарасулов.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев эса ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шаҳардаги 35-сонли мактабнинг 2018/2019 ўқув йили учун мактаб формасини намойиш этди. Бироқ вазир ягона мактаб формаси республика бўйлаб ҳақиқатан ягона бўлишини айтган бир пайтда, айниқса, Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинмай, шаҳар ҳокими тарқатган маълумот ҳам кўплаб саволлар пайдо қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Шерматов  «формани тайёрлаш ва етказиб бериш ишларига мактаб директори ҳам, ўқитувчи ҳам аралашмайди» деганди.

«Мен коррупциоген ҳолат юзага келишини истамайман, директор битта корхона билан тил бириктириб, ягона нарх ўрнатиб олиши мумкин эмас», дейди Халқ таълими вазири.